1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан 2 та модда бўйича жиноий иш очилган.

Ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ва Тойлоқ тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.Б. фуқаро Г.С.нинг ишончига кириб, уни 20 000 АҚШ доллари эвазига қўшни Қозоғистон Республикасидаги университетга 3-босқичдан ўқишга киритиб, кейинчалик Тошкент давлат юридик университетига кўчириб беришини ваъда қилиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан бирга ушланган.

 

Шу каби, Андижон вилояти Балиқчи туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.З. фуқаро М.Т.ни гўёки Андижон давлат тиббиёт институтида ишловчи танишлари орқали ушбу институтга ўқишга киритиб қўйиши эвазига 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика