1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўқишини Россиядан Ўзбекистонга «перевод» қилувчилар рўйхати тасдиқланди

Бу бўйича вазирлик маълумот берди.

Ўқишини Россиядан Ўзбекистонга «перевод» қилувчилар рўйхати тасдиқланди

 

Россиянинг 8 та ҳудудидаги ўқишини кўчиришга истисно тариқасида рухсат берилган бир гуруҳ талабалар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар қилди.

 

Ташқи ишлар вазирлиги хулосасига биноан, Украина Республикаси билан чегарадош бўлган Россия Федерацияси (Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов, Краснодар, Қрим, Севастопол) ҳудудларидаги олий таълим муассасаларидан ўқиши Ўзбекистон Республикасидаги давлат олий таълим муассасаларига кўчирилиши рухсат этилган бир гуруҳ талабалар рўйхати тасдиқланди.

 

“Ушбу рўйхатга киритилган талабалар ўзлари ҳужжат топширган олий таълим муассасасининг ўқишни кўчириш бўйича масъулларига учрашишлари сўралади.

 

Белгиланган тартибда my.dtm.uz сайти орқали рўйхатдан ўтган, аммо ушбу тасдиқланган рўйхатда исм шарифи келтирилмаган фуқаролар бўйича тегишли ташкилот хулосаси кутилмоқда. Натижаси юзасидан яқин кунларда қўшимча маълумот эълон қилинади”, — дейилади хабарда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика