1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

Оққўрғонга 13 та эшак гўшти ташлаб кетилгани ростми?

Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги изоҳ берди.

Оққўрғонга 13 та эшак гўшти ташлаб кетилгани ростми?

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида 13 та эшакнинг гўшти ташлаб кетилгани айтилган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги изоҳ берди.

 

Маълум қилинишича, ҳолат бўйича ишчи гуруҳ тузилди ва ўрганиш ишлари бошланди. Аниқланишича, воқеа туманнинг "Қўрғонтепа" МФЙ ҳудудида содир бўлган. Маҳалла аҳолиси ва масъуллар билан суҳбатлашиб, ҳуқуқбузарларни аниқлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

 

Вилоят ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, ҳолат бўйича 3 нафар шахс гумондор сифатида жалб қилинган ва терговга қадар текширув ҳаракатларига киришилган.

 

Ҳозирда ИИББ Карантин тадбирларини ташкил қилиш бўлинмаси ходимлари томонидан ҳамкорликдаги ташкилотлар билан Оққўрғон туманида аниқланиб, Оҳангаронда фош этилган мазкур ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ва ҳудудни дезинфекциялаш ишлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика