2022-2023 ўқув йилидан бошлаб «Заковат» интеллектуал ўйини ва бошқа интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган жамоа аъзолари учун йил давомида ҳар ой «Заковат стипендияси» берилади.
➡️«Заковат стипендияси» интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида қуйидагича тақсимланади:
✅ 1-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 5 баравари миқдорида (ҳозирда 1 350 000 сўм);
✅ 2-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида (ҳозирда 1 080 000 сўм);
✅ 3-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 3 баравари миқдорида (ҳозирда 810 000 сўм) белгиланади ва йил давомида ҳар ой тўлаб берилади.


