1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўрта Чирчиқда мактаб ўқувчиси дўппосланди

Ҳолат жисмоний тарбия дарсида юз берган.

Ўрта Чирчиқда мактаб ўқувчиси дўппосланди

19 ноябрь куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани 50-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси С.А. ўзи билан параллел синфда ўқийдиган 5-6 нафар бошқа синфдаги ўқувчилар томонидан аёвсиз калтакланган.

 

“Жисмоний тарбия дарсида спорт залда ўзим билан бирга бир мактабда ўқийдиган 9-синф болларига қарши волейбол ўйнаётган эдик. Биз кўп ютганимизни улар кўролмади ва ўйин вақтида менга нисбатан бироз кескин ўйнашди.

 

Шундан сўнг мен уларга тўғри ўйнайлик деганимда мушт келиб тушди ва кўпчилик уриб ташлашди. У ерда мен таниган боллар бор эди. Ташқарига чиқиб юзимни ювмоқчи бўлганимда ҳам келиб яна уришди. Улар кўпчилик бўлишгани учун мен ҳеч нарса қилолмадим”, - деди жабрланувчи.

 

Айни вақтда туман ИИО томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика