1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ўшда сел сабаб кўприк қулаб тушди

Воқеа жойида реставрация ишлари олиб борилмоқда.

Ўшда сел сабаб кўприк қулаб тушди

Кеча, 30 июнь куни Ўш вилоятининг Ноокат тумани, Кўк-Жар қишлоғи ҳудудидаги кўприк қулаб тушди.

 

Маълумотларга кўра, Ўш-Раззоқов автомобиль йўлининг 63-километрида Найман кўприги сел оқими туфайли қулаб тушган. Кўприкнинг қулаши сел оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилаётган вақтда содир бўлган.

 

Эслатиб ўтамиз, 28 июнь куни Ўш вилояти Ноокат тумани Абшир Ота қишлоғига сел келиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика