1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Oтадан, онадан сўкманг, бу сизга қимматга тушиши мумкин

Ҳақорат қилганлик учун катта миқдорда жарима бор.

Oтадан, онадан сўкманг, бу сизга қимматга тушиши мумкин

 

Ҳақорат қилганлик – шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик ёки беодоблик билан қасддан таҳқирлаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

 

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳақорат қилган шахсга нисбатан 6 млн сўмдан 12 млн сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

 

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса, ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.

 

Жиноят кодексига асосан ҳақорат қилган шахсга:

 

–     60 млн сўмгача миқдорда жарима;

–     240 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

–     1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилиши мумкин.

 

Ҳақорат қилиш нашр қилиш, бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ орқали амалга оширилса, ушбу ҳаракат тўғридан-тўғри жиноят ҳисобланади ва айбдор:

 

–     60 млн сўмдан 120 млн сўмгача жарима;

–     240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

–     1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

 

Агарда ҳақорат қилиш:

 

– жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;

–  хавфли рецидивист томонидан;

 

Туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса:

 

–     120 млн сўмдан 180 млн сўмгача миқдорда жарима;

–     2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

–     1 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика