1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўтган ой 146,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган

Статистика агентлиги маълумотларни эълон қилди.

Ўтган ой 146,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган

 

2024 йилнинг январь ойида Ўзбекистон хорижга қиймати 75,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 146,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Бу ҳақда статистика агентлиги маълум қилди.

 

Қайд этилишича, бу кўрсатгич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 мартага ёки 78,8 минг тоннага кўп.

 

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (27,2 %), Покистон (21,2 %), Хитой (13,4 %) ҳамда Қозоғистон (9,2 %) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.

 

Шунингдек, 2024 йилнинг январь ойида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 6,8 фоизини ташкил этади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика