1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўтган йили аҳолига қанча «свет» ва газ етказиб берилган?

2022 йилда Энергетика вазирлиги томонидан амалга оширган ишлар ҳисоботи эълон қилинди.

Ўтган йили аҳолига қанча «свет» ва газ етказиб берилган?

 

2022 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида республикамизда жами 74,3 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилдиБу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 млрд кВт-соатга ёки 4,2 фоизга кўпни ташкил қилди.

 

Электр энергиясини етказиб бериш ҳажми оширилди

2022 йилнинг январь-декабрь ойларида республика истеъмолчиларига 62,4 млрд кВт-соат электр энергияси етказиб берилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,2 млрд кВт-соатга ёки 5,5 фоизга кўпни ташкил қилди. 

2022/2023-куз-қиш даврида республика истеъмолчиларига жами 34 млрд 565 млн кВт-соат (ўтган куз-қиш мавсумига нисбатан 2 млрд 254 млн кВт-соатга кўп) электр энергияси етказиб берилиши режалаштирилган. Мавсум давомида аҳолига 10 млрд 759 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилади. 

 

Электр тармоқларида модернизация ва реконструкция ишлари

Ишлаб чиқарилган электр энергиясини истеъмолчиларга сифатли етказиб берилишини таъминлаш мақсадида ҳудудларда 125,0 км узунликдаги магистраль электр узатиш тармоқлари ва 2 та подстанция қурилди.

Юқори кучланишли 9 та подстанция модернизация қилиниб, уларнинг қуввати 1 241 мегаволт амперга оширилди. Шунингдек, 5 минг километрдан зиёд электр узатиш тармоқлари ва 1113 та трансформатор пункти янгиланди. 

 

Газ ва кўмир таъминоти

Республика бўйича 54,9 км магистраль газ қувурлари ва 17 та газ тақсимлаш станцияси реконструкция қилинди, 2 200 км магистраль қувурлар техник диагностикадан ўтказилди.

Шунингдек, 50,7 км газ тармоқлари мукаммал ва жорий таъмирланиб, реконструкция қилинди, 299 та газ тақсимлаш пункти реконструкция қилиниб, 69,8 мингтаси техник тафтишдан ўтказилди.

Жами 51,6 млрд куб метр табиий газ қазиб чиқарилди. Суюқ углеводородлар қазиб чиқариш 2 922,1 минг тоннани, шундан нефть 789,3 минг тонна ва конденсат 2 132,8 минг тоннани ташкил этди.

871,7 минг тонна суюлтирилган газ, 1 254,6 минг тонна автобензин, 800 минг тонна дизель ёқилғиси, 110,1 минг тонна мазут, 423,2 минг тонна полиетилен, 83,7 минг тонна полипропилен ишлаб чиқарилди.

2022 йилда республика истеъмолчиларига 37,7 млрд куб метр, шундан аҳолига 9,3 млрд куб метр табиий газ, 69,5 млрд кВт-соат, шундан аҳолига 15,3 млрд кВт-соат электр энергияси етказиб берилди.

Аҳоли истеъмолчилари ва ижтимоий соҳа учун 559,2 минг тонна суюлтирилган газ ҳамда 1 412,3 минг тонна кўмир етказиб берилди.

 

Инвестиция

Инвестиция дастури доирасида 3 647,1 млн доллар ҳажмда, шундан тўғридан-тўғри 2 470 млн доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

 

Ақлли газ ҳисоблагичлар ўрнатилди

Табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилди.

Яъни Ўзбекистондаги 3,5 миллиондан ортиқ аҳоли истеъмолчиларига табиий газ ҳисоблагичларини ўрнатиш ишлари олиб борилди.

Натижада бугунги кунда газ таъминоти корхоналарида «онлайн» режимда масофадан назорат қилиш ва тўловларни олдиндан амалга ошириш («препай») тизими йўлга қўйилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика