Ўзбекистонга 2023 йил январь-декабрь ойларида 30 та давлатдан умумий қиймати 197 млн 842 минг доллар миқдоридаги гуманитар ёрдам юклари кириб келган.
Гуманитар ёрдамнинг асосий улуши (83,63%) қуйидаги бешта давлат ҳиссасига тўғри келади:
Германия (71 млн 379,4 минг доллар ёки жами ёрдамнинг 36 фоизи);
Хитой (27 млн 467,6 минг доллар, 13,9 фоиз);
АҚШ (23 млн 234,2 минг доллар, 11,8 фоиз);
Бельгия (22 млн 620,2 минг доллар, 11,4 фоиз);
Швейцария (20 млн 757,8 минг доллар, 10,5 фоиз).
Кириб келган гуманитар ёрдам қуйидаги соҳаларга тўғри келган:
-
соғлиқни сақлашга (169 млн 233,5 минг доллар);
-
ижтимоий соҳага (1 млн 244,4 минг доллар);
-
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга (943,2 минг доллар);
-
таълимга (247,2 минг доллар) йўналтирилган.


