1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

"Ўзбек киносини келажакда дунё миқёсидаги машҳурлик ва эътироф кутмоқда"

"Ипак йўли дурдонаси" XIV Тошкент халқаро кинофестивали бошланиши арафасида "Ўзбекфильм" очиқ павильонида ташкил этилган тадбир давомида Бутунроссия давлат кинематография институти ректори Владимир Малишев сўзга чиқди.

"Ўзбек киносини келажакда дунё миқёсидаги машҳурлик ва эътироф кутмоқда"

 

Павильонда VGIK in Tashkent концерт дастури ҳамда Сергей Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкент филиали талабалари учун бағишлов маросими бўлиб ўтди, унда таниқли актёр Сергей Безруков ҳам иштирок этди.

 

Тадбир давомида сўзга чиққан Бутунроссия давлат кинематография институти ректори Владимир Малишевнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда институт филиалининг фаолият олиб бориши муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, ректор филиалда учта янги йўналиш очилганини эълон қилди ва яқин келажакда ушбу филиал талабалари ҳам ўзи ҳақида баланд овозда маълум қилишига умид билдирди.

 

Тадбирда, XIV Тошкент халқаро кинофестивали бош директори, Ўзбекистон Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК) филиали Ўзбекистон Президентининг бевосита ташаббуси билан очилгани ва ушбу таълим маскани институтнинг Россия ташқарисидаги ягона филиали эканини таъкидлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика