1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Ўзбекистон бокс федерацияси Осиёда тенгсиз деб топилди

Бангкок шаҳрида Осиё бокс конфедерациясининг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон бокс федерацияси Осиёда тенгсиз деб топилди

 

Куни кеча Таиланд давлатининг Бангкок шаҳрида Осиё бокс конфедерациясининг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди.

 

Ушбу Конгрессда кун тартиби бўйича Осиё бокси атрофидаги турли масалалар кўриб чиқилиши билан биргаликда, 2022 йилда Осиё минтақасида бўлиб ўтган барча мусобақалар ҳисоботлари тақдим этилди.

 

Энг қувонарлиси, Ўзбекистон бокс федерацияси, ўтган 2022 йил ҳисобидан медаллар жамғариш бўйича Осиё қитъасининг “Йил федерацияси” дея тан олинди ва Осиё бокс конфедерацияси томонидан махсус мукофоти топширилди.

 

Ушбу мукофотни Ўзбекистон бокс федерацияси раиси маслаҳатчиси Малик Бабаев қабул қилиб олди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика