Ўзбекистон чегарачилари 5 май куни 3 нафар Қирғизистон фуқаросини отиб қўйди. Бу ҳақда «24KG» хабар берди.
Аниқланишича, 3 нафар қирғизистонлик: 1974 йилда туғилган А.К., 1998 йилда туғилган А.Ж. ва 2000 йилда туғилган А.Ж.лар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Етказилган тан жароҳати оқибатида улар вафот этган. Ҳодисага ойдинлик киритиш мақсадида Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара вакили учрашув ўтказди. Томонлар расмий тергов натижаларига кўра, учрашувни 6 май куни давом эттиришга келишиб олган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


