1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистон футбол ассоциацияси бир қатор солиқлардан озод этилди

Ассоциация клублари ва унинг ҳудудий бўлинмалари 2026 йил 1 январгача солиқларни тўлашдан озод этилади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси бир қатор солиқлардан озод этилди

 

Президент томонидан имзоланган қонун билан Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритилди.

 

Унга кўра, 2026 йил 1 январгача Ўзбекистон футбол ассоциацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, “Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси” жамоат бирлашмаси, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ва профессионал футбол клублари қуйидаги солиқларни тўлашдан озод этилади:

 

  • барча турдаги солиқларни (бундан ижтимоий солиқ мустасно);

  • ўзи жалб қилган чет эл мутахассислари ва футболчиларининг даромадларидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини;

  • Ўзбекистонга олиб кириладиган, Ўзбекистонда ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган спорт асбоб-ускуналари ва инвентари, трансляция қилиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, инвентарь ва техника, фармакология товарлари, спорт озиқ-овқатлари, футбол (футзал) майдонлари учун сунъий ўтлар, шокпад, гранулалар, махсус елимлар ва махсус профессионал спорт кийим-бошлари, транспорт воситалари, шу жумладан махсус транспорт воситалари учун қўшилган қиймат солиғини.

 

Қайд этилишича, қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика