Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиланддаги «Continental» халқаро турниридаги иштирокини якунлади. Терма жамоа «А» гуруҳида Косово устидан 7:3, Мозамбек устидан 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди ҳамда Таиланддан 3:2 ҳисобидаги мағлубиятга учраб, иккинчи ўрин билан ярим финалга йўл олди.
Эрон вакилларига қарши кечган яримфинал баҳсида Ўзбекистон футзалчилари 7:5 ҳисобида мағлубиятга учради. Учинчи ўрин учун эса Африка қитъасининг уч карра чемпиони Миср билан куч синашди ва якунда 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, бронза медалини қўлга киритди.


