«Ўзгидромет» директорининг маълум қилишича, 24-27 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда:
Натижада:
-
24-25 июлда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида 41-42 даражагача;
-
24-27 июлда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 42-44 даражагача;
-
25-27 июлда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ҳарорат 41-42 даражагача кўтарилади.
Бундан ташқари, 24-26 июль кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача, баъзи жойларда 20-22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.


