1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Ўзбекистон жамоалари иккинчи турда ҳам ғалаба қозонди

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.

Ўзбекистон жамоалари иккинчи турда ҳам ғалаба қозонди

 

12-сентабр куни 2-тур баҳслари бўлиб ўтди. Амалдаги чемпион саналган Ўзбекистон йигитлар жамоаси Мисрни 3.5:0.5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Қизлар жамоаси Анголадан 3:1 ҳисобида устун келди.

 

Ушбу турда Жаҳонгир Воҳидов ўрнига Жавоҳир Синдоров ҳаракат қилди. Айнан у Миср вакили Вафа Ҳамид билан дуранг қайд этди. Қолган барча иштирокчилар ўз баҳсларида ғалабага эришди. Қизлар жамоасида ҳаракатланаётган Нилуфар Якуббоева Ангола вакилига мағлуб бўлди. Қолган уч шахматчининг ғалабаси Ўзбекистон қизларининг Ангола устидан ғалабасини таъминлади — 3:1.

 

Маълумот учун, Ўзбекистон вакиллари биринчи турда ҳам ғалаба қозонган эди. Бугун 3-тур учрашувлари ўтказилади. Унда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси хорватиялик шахматчиларга қарши баҳс олиб боради. Қизлар жамоаси мезбон Венгрия терма жамоасига қарши дона суради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика