1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Ўзбекистон футбол терма жамоасининг кейинги рақиби маълум бўлди

Ўзбекистон футбол терма жамоаси октябрь ойида Малайзияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши маълум бўлди.

Ўзбекистон футбол терма жамоасининг кейинги рақиби маълум бўлди

 

 

Хабарларга кўра, терма жамоамиз 9 октябрь куни Иорданияда ўтказиладиган йиғин  давомида Малайзия билан баҳс олиб боради.

 

Словениялик мутахасис Сречко Катанец мураббийлик қилаётган терма жамоа мазкур йиғин давомида катта эҳтимол билан Иордания термасига қарши ҳам ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси 5 сентябрь куни ФИФА кунлари доирасида Швеция билан ўртоқлик ўйинида иштирок этган эди. Ушбу беллашувда футболчиларимиз шведларга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

 

Аввалроқ, “Насаф”  “Моҳун Баган” клубини 6:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритгани ҳақида хабар берганди.

 

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика