1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари камайди

Мамлакатнинг олтин захиралари ҳажми 1 миллиард долларга камайган.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари камайди

 

Ўзбекистоннинг расмий захира активлари ва чет эл ваютасидаги бошқа активлари 1 июнь ҳолатига кўра, қарийб 1 миллиард долларга яқин камайиб, 34,3 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, захираларнинг валюта қисми апрель ойидаги камайишдан кейин яна ўсишни бошлаган. Хусусан, апрель ойи билан солиштирилганда май ойидаги ўсиш қарийб 100 миллион доларни ташкил этган. Ҳозирда хорижий валютадаги захира активлари 10 миллиард долларни ташкил этмоқда.

 

Бундан ташқари, олтин захиралари ҳам камайган — апрелда 24,2 миллиард долларлик олтин захиралар ҳозирда 23,2 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика