Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йил январь-июль ойларида Ўзбекистонга 9 та давлатдан қиймати $116,4 млнга тенг бўлган 26,9 минг тонна қорамол гўшти импорт қилинган.
Қорамол гўшти импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,5 минг тоннага ошган.
Ўзбекистонга энг кўп қорамол гўштини импорт қилган давлатлар:
• Беларусь — 14,4 минг тонна;
• Қозоғистон — 9,1 минг тонна;
• Бразилия — 1,3 минг тонна;
• Ҳиндистон — 784 тонна;
• Россия — 604 тонна.
Жорий йилнинг олти ойи давомида Ўзбекистонда импорт ҳажми экспортдан юқори кўрсаткични қайд этди.


