1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистон ТИВ раҳбарига ўринбосарлар тайинланди

Бу бўйича вазирлик Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтган.

Ўзбекистон ТИВ раҳбарига ўринбосарлар тайинланди

 

Кеча, 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов иштирокида Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

 

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қарори билан Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган Фурқат Сидиқовни таништирган. Ф.Сидиқов бунгача Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

 

Шунингдек, йиғилишда Президент қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланган Баҳром Аълоев ҳам таништирилган. Б.Аълоев бунгача Ўзбекистон Республикасининг Кувайтдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимида ишлаган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика