Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги мамлакат делегацияси Кобул шаҳрида бўлди. Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси раҳбари ва "Толибон" бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Ғани Бародар ўртасида тор доирадаги учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда икки мамлакат инвестициялар, саноат ва савдо, қишлоқ, сув хўжалиги, тоғ-кон саноати ва геология, энергетика ҳамда транспорт вазирлари иштирок этган.
Ўз навбатида, Жамшид Хўжаев Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини яқин келажакда 3 миллиард долларга етказиш бўйича "Йўл харитаси" ишлаб чиқилганини таъкидлади.


