1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистон-Венгрия ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди

Парвоз ҳафтада бир маротаба амалга оширилади.

Ўзбекистон-Венгрия ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди

 

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.

 

Тошкент – Будапешт йўналишида амалга оширилган илк парвозда йўловчилар билан бир қаторда Ўзбекистон авиация маъмурияти вакилларидан иборат делегация Венгрияга ташриф буюрди.

 

Ferens List номидаги халқаро аэропортда илк рейс тантанали равишда кутиб олинди.  Ташриф давомида Венгрия фуқаро авиация бошқармаси бош директори Мате Лоуингер билан музокаралар бўлиб ўтди.

 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент – Будапешт ўртасидаги мунтазам авиақатновлар “Қанот шарқ” авиакомпанияси томонидан ҳафтада бир маротаба амалга оширилади. Рейслар Airbus А-320 ҳаво кемасида бажарилади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика