Фестиваль доирасида Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Россия, Белорусия, Туркия, Грузия, Озарбайжондан театр жамоалари ҳамда республикамиз театрларининг сара асарлари намойиш этилади. Фестивалга тақдим этилган саҳна асарларини соҳанинг етакчи мутахассисларидан иборат халқаро экспертлар гуруҳи кўрикдан ўтказади.
22 май куни Ўзбек Миллий академик драма театрида фестиваль тантанали очилиш олдидан матбуот анжумани ўтказилади. Очилиш маросимдан кейин отахон театрнинг “Адолат фасли” спектакли намойиш этилади.
23 май куни G.Musrepov номидаги Қозоғистон давлат болалар ва ўсмирлар театрининг «Қоракўз» ва Туркия Эски шаҳар мустақил театрининг «Қайтиш» спектакллари;
24 май куни Озарбайжон давлат ёш томошабинлар театрининг «Уруш» ва Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг «Қорқит» спектакллари;
25 май куни V.Mayakovskiy номидаги Тожикистон давлат рус драма театрининг “Умар Хайёмнинг истиғфори ”ва Ўзбекистон давлат драма театрининг “Ромео ва Жулетта” спектакллари;
26 май куни B.Kidikeeva номидаги Қирғиз давлат ёшлар театрининг «Умут» ва Минск шаҳар янги драма театрининг “Варшава оҳанглари” спектакллари;
27 май куни Нодар Думбадзе номидаги Тбилиси ёш томошабинлар театрининг “Тун ва тўтиқуш” ва Санкт-Петербург Василев оролчаси давлат драма театрининг “Узоқ чўзилган Рождество тушлиги” спектакллари намойиш этилади.
Барча асарлар экспертларнинг хулосасига кўра турли йўналишларда баҳоланиб, диплом (сертификат), статуэтка ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Халқаро театр санъати анжуманининг тақдирлаш морисими 28 май куни«Туркистон» санъат саройида бўлиб ўтади.


