Ўзбекистон автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида йирик корхоналар томонидан 382 минг 905 дона ҳар хил турдаги енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган. Бу ҳақида Статистика агентлиги хабар берди. Рейтингда энг етакчи автомобиль – Собалт (149 790 дона). Дамас эса иккинчи ўринда – 92 011 дона. Машина русумлари бўйича тақсимланиши қуйидагича: Траскер – 40 718 дона; Оних – 36 408 дона; Махсус енгил автомобиллар – 23 033 дона; КИА – 19 328 дона; Гентра – 12 837 дона; Черй – 6 301 дона; Ҳавал – 2 473 дона; Лада – 6 дона. 2024 йилнинг III чорагида Ўзбекистон автомобиль бозорида фаоллик даражаси ошган бўлсада, 2023 йилги даражада эмаслиги қайд этилган. Хусусан, июль-сентябрь ойларида давлат рўйхатидан ўтказилган автомобиллар сони 352,8 мингтани ташкил қилиб, ИИ-чоракдагига нисбатан 76,8 мингтага (27,8 фоизга) кўпайди. Бироқ, бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос давридагига нисбатан 19,9 фоиз кам ҳисобланади.