Ижтимоий тармоқда Ўзбекистонда 18 ёшга тўлган ҳар бир фуқарога 789 минг сўмдан пул тўланиши ҳақида хабар тарқалди. Сохта ахборотларга раддиялар учун расмий манба ҳолатга ойдинлик киритди.
Маълум қилинишича, телеграм мессенжеридаги гуруҳларда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси” номи остида очилган сохта аккаунт номидан 18 ёшга тўлган ҳар бир фуқарога 789 000 сўмдан бир марталик тўлов тўланиши айтилган маълумотлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.
“Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд”,—дейилади хабарда.


