1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда бир кунда 9 нафар бемор коронавирусдан вафот этди

Ўзбекистонда 26 август куни 841 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 153 204 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда бир кунда 9 нафар бемор коронавирусдан вафот этди

 

 

Янги касалланиш ҳолатларининг

 

  • 87 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 41 нафари Андижон вилоятида,
  • 17 нафари Бухоро вилоятида,
  • 28 нафари Жиззах вилоятида,
  • 15 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 15 нафари Навоий вилоятида,
  • 38 нафари Наманган вилоятида,
  • 79 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 18 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 51 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 83 нафари Фарғона вилоятида,
  • 22 нафари Хоразм вилоятида,
  • 105 нафари Тошкент вилоятида,
  • 242 нафари Тошкент шаҳрида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Шу куни 705 киши: Қорақалпоғистонда 84 нафар, Бухорода 14 нафар, Жиззахда 24 нафар, Қашқадарёда 17 нафар, Навоийда 13 нафар, Наманганда 79 нафар, Самарқандда 66 нафар, Сурхондарёда 35 нафар, Фарғонада 86 нафар, Хоразмда 32 нафар, Тошкент вилоятида 116 нафар ҳамда Тошкент шаҳрида 139 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 145 693 нафарга етди.

 

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1056 нафарни ташкил қилмоқда.

 

Бундан ташқари, 26 август куни 361 кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 22 505 нафарга етди. Шу куни уларнинг 350 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 15 010 нафарни ташкил қилмоқда. Сўнгги суткада 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 159 нафарга етди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика