1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда дори воситалари соҳасида йирик коррупцион механизм мавжуд — Абдулла Азизов

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори дори воситаларини электрон рецепт асосида бериш тартибига бағишланган матбуот анжуманида Ўзбекистондаги дори воситалари бозори билан боғлиқ мавжуд муаммолар ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистонда дори воситалари соҳасида йирик коррупцион механизм мавжуд — Абдулла Азизов

 

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори дори воситаларини электрон рецепт асосида бериш тартибига бағишланган матбуот анжуманида Ўзбекистондаги дори воситалари бозори билан боғлиқ мавжуд муаммолар ҳақида маълумот берди.

 

Унинг таъкидлашича, ҳозирда Ўзбекистонда рецепт асосида бериладиган дори воситалари сони 11 минг 825 тани ташкил этади. Таққослаш учун, Туркияда ушбу кўрсаткич 11 минг 691 та, Россияда эса 9 минг 112 та дори воситасини ташкил қилади. Қўшни Қозоғистонда эса рецептура дори воситалари Ўзбекистонга нисбатан қарийб икки баравар кам.

 

Абдулла Азизов алоҳида қайд этишича, мамлакатга импорт қилинаётган дори воситаларининг ярмидан кўпи фақат Ўзбекистон бозори учун ишлаб чиқарилган. Хусусан, Ўзбекистонга олиб кирилаётган 7 минг 599 та хорижий дори воситасининг 4 минг 971 таси бошқа давлатлар реестрларида учрамайди ва фақат мамлакат ички бозори учун мўлжалланган.

 

Унинг сўзларига кўра, бу кўрсаткич 65 фоизни ташкил этади ва халқаро амалиёт билан кескин фарқ қилади. Масалан, Туркияда фақат ички бозор учун ишлаб чиқариладиган дорилар улуши 2 фоиздан кам.

 

Шунингдек, мазкур дори воситаларининг катта қисми Ҳиндистонда ишлаб чиқарилаётгани қайд этилди. Хусусан, фақат Ўзбекистон учун ишлаб чиқарилган 4 минг 971 та дорининг 2 минг 483 таси Ҳиндистонга тўғри келади. Бу дорилар на қўшни давлатлар бозорида, на ўрганилган 10 та референт мамлакат реестрларида мавжуд.

 

Бундай ҳолат дори воситалари билан боғлиқ салбий ва узоқ йиллар давомида шаклланган механизмлар мавжудлигидан далолат беради. Унинг фикрича, айрим дистрибюторлар ва сотувчилар шифокорларни муайян дори воситаларини ёзишга рағбатлантириш орқали бу жараённи кучайтириб келган.

 

Абдулла Азизовнинг айтишича, агентлик олдидаги асосий вазифалардан бири фақат Ўзбекистон учун ишлаб чиқариладиган дори воситалари сонини кескин камайтириш ҳамда мамлакатга сифатли, халқаро амалиётда қўлланиладиган дори воситалари импортини таъминлашдан иборат.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика