1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳафта ўрталаридан ҳарорат кўтарилади

Совуқ ҳаво массаси ҳафтанинг иккинчи ярмидан чекина бошлайди.

Ўзбекистонда ҳафта ўрталаридан ҳарорат кўтарилади

 

"Ўзгидромет" маълумотларига кўра, 11 декабрь куни совуқ ва нам ҳаво массаси аста-секин республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Барча жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Фарғона водийси ҳудудларида эса ёғингарчилик кечга яқин бошланади.

 

12 декабрда қор кўринишидаги ёғингарчилик Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида сақланиб туради. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

 

11—12 декабрь кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли қор ёғади. Чоршанбадан жумагача Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

 

11—13 декабрь кунлари совуқ кучаяди ва ҳаво ҳарорати кечалари 8-13 даража совуққача, кундуз кунлари 3-8 даража совуққача, шимолда кечалари 15-20 даража совуққача, кундуз кунлари 7-12 даража совуққача пасаяди. Республика жанубида кучли совуқлар кутилмайди, кечалари ҳарорат фақат 2-7 даража совуққача пасаяди.

 

11—13 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. 14—15 декабрда Ўзбекистон ҳудудидан совуқ ҳаво массаси чекина бошлайди ва совуқ кучсизлашади. Иш ҳафтасининг охирида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, шимолда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ атрофида бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика