1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳам McDonaldʼs очилиши мумкин

Бу бўйича Адлия вазирлигига ариза юборилган.

Ўзбекистонда ҳам McDonaldʼs очилиши мумкин

 

Reach Impex Адлия вазирлигига McDonaldʼs товар белгисини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш учун ариза билан мурожаат қилди.

 

Тегишли ёзувлар Интеллектуал мулк электрон давлат хизматлари портали базасида 11 март куни 202401749 ва 202401748 рақамлари остида рўйхатдан ўтказган.

 

Компания бир вақтнинг ўзида барча тоифалар бўйича аризаларни топширган.

 

Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри маълумотларида Реач Импех МЧЖ Тошкент шаҳрида жойлашган. 2022 йилнинг 19 апрелида рўйхатдан ўтгани келтирилган. Улгуржи ихтисослаштирилмаган савдо фаолият тури сифатида кўрсатилган.

 

Устав капитали 211,1 млн сўм бўлган компаниянинг таъсисчилари Усмонов Баҳодир Бурхонович (60 фоиз) ва Абдужаббаров Аброр Ахралович (40 фоиз) бўлиб, у ҳам компания раҳбари лавозимини эгаллайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика