2023 йилнинг 18-19 ноябрь кунлари Ўзбекистонда III «Zakovat-Gambit» шахмат чемпионати бўлиб ўтади. Турнир соврин жамғармаси 600 миллион сўмни ташкил этади.
«Zakovat-Gambit» турнирида фақат Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин.
Чемпионатда қатнашиш учун gambit.zakovat.tv веб-сайтида рўйхатдан ўтиш лозим. Рўйхатдан ўтишда иштирокчилар ўз рейтингини ҳисобга олиши ва тегишли гуруҳда рўйхатдан ўтиши керак.
«Ҳурматли, шахмат ихлосмандлари! Ушбу йирик шахмат мусобақаси иштирокчисига айланинг ва нафақат ўз кучингизни синаш, балки профессионаллардан мастер-класс олиш ҳамда халқаро гроссмейстерлар билан шахмат сеансларида беллашиш имкониятини қўлга киритинг!» - дейилади «Zakovat» клуби хабарида.


