1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда икки ойда 1200 та оилавий боғча ташкил этилган

Энг кўп боғча Наманган вилоятида очилган.

Ўзбекистонда икки ойда 1200 та оилавий боғча ташкил этилган

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги май-июнь ойларида республика бўйича ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳақида маълумот берди.

 

Ушбу муддатда мамлакатда умумий ҳисобда 1 155 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилган. Энг кўп боғча Наманган вилоятида очилган – 206 та. Фарғона вилоятида 189 та, Самарқанд вилоятида эса 141 та оилавий боғча ташкил этилган.

 

Бу муддат ичида энг кам оилавий боғча ташкил этилган ҳудуд эса Қашқадарё вилояти – 21 та. Хоразм вилоятида 22 та, аҳоли нисбатан кам яшайдиган ҳудудлар – Навоий ва Сирдарё вилоятларида мос равишда 37 та ва 63 та оилавий боғча очилган.

 

Туманлар кесимида Наманган вилоятининг Тўрақўрғон ва Уйчи туманлари етакчилик қилган: ушбу ҳудудларда мос равишда 36 та ва 35 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика