Ўзбекистонда жами ишлаётган талабалар сони 113 724 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, давлат ташкилотларида – 62 707 нафар (55,1%), хусусий субъектларда – 47 235 нафар (41,6%) ва иккала секторда – 3 782 нафар (3,3%) талаба ишламоқда.
Жинс бўйича ишловчи талабалар сони: эркаклар - 66 524 нафар (58,5%); аёллар - 47 200 нафар (41,5).
Қўшимча қилинишича, бу борада Тошкентда ўқиётган талабалар пешқадам – 35864 нафар (31,5%).


