Ўзбекистонда «Жарима майдончаси» ахборот тизими ишлаб чиқилади
Ҳукумат қарори билан қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ваколатли органлар томонидан ушланган транспортларни тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш, сақлаш, ҳисобини юритиш ва олиб чиқиб кетишга рухсат бериш «Жарима майдончаси» ахборот тизими орқали амалга оширилади.
