1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда жазирама сабаб поездлар тезлиги чекланади

Шунингдек, поездларнинг совитиш тизимида ҳам пасайиш кутилмоқда.

Ўзбекистонда жазирама сабаб поездлар тезлиги чекланади

 

“Ўзтемирйўловчи” компанияси матбуот хизматининг маълум қилишича, мамлакатда кескин иссиқ об-ҳаво сабабли поездлар ҳаракати тезлигига чекловлар жорий этилади. Бу пайтда поездлар совитиш тизимининг ишлаш қуввати ҳам пасайиши мумкин.

 

Ҳарорат кўтарилиши оқибатида ерусти темир йўлларининг рельслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлади. Шу боис, йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика