1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ўзбекистонда кузатилган аномал совуқ Россияда пиёз нархларига таъсир кўрсатди

Мамлакатда пиёз нархлари рекорд даражада кўтарилди

Ўзбекистонда кузатилган аномал совуқ Россияда пиёз нархларига таъсир кўрсатди

 

Россияда пиёз нархлари 2023 йилнинг январь ойида Марказий Осиё мамлакатларидаги ғайритабиий совуқлар туфайли рекорд даражага кўтарилди.

 

Россия расмийлари аллақачон мамлакатга пиёз экспорт қилувчи янги давлатларни қидиришни бошлаб юборган. Бундан ташқари, мамлакатда тез орада ҳосил йиғилади ва пиёз нархи тушади, дейилади Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматида.

 

Маълумот учун, Марказий Осиё давлатлари Россияга пиёз етказиб берувчи асосий экспортчи ҳисобланади. Россия ўз заҳираларининг 10 фоизга яқинини ушбу минтақадаги давлатлардан импорт қилади, дея тушунтирди вазирлик.

 

Таъкидланишича, йил бошида кузатилган аномал совуқ сабаб катта миқдорда ҳосилнинг нобуд бўлиши оқибатида бу йил Россия бу мамлакатлардан керакли миқдорда экин сотиб ололмайди, бироқ бунинг эвазига Хитой ва Озарбайжондан етказиб берилаётган маҳсулотлар ҳажми ортиб бормоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика