Ижтимоий тармоқларда умумий ўрта таълим мактаблари 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб 11 йиллик таълимдан 12 йилликка узайтирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолатга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдириб, мазкур хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилди.
“Ҳар қандай расмий хабарларни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий саҳифаларидан олишингиз мумкин”, — дейилади хабарда.