1 майдан мактабгача ва мактаб таълими, маданият ва спорт муассасалари педагог ва раҳбар ходимларининг базавий тариф ставкалари ҳамда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор кучга кирди. [https://t.me/segmentuz/7497] Эслатиб ўтамиз, 2021 йил сентябрда Шавкат Мирзиёев фарғоналик сайловчилар билан учрашув чоғида ўқитувчилар маошини 1 000 долларга етказмагунча тўхтамаслигини маълум қилган эди. 2020 йилнинг ноябрида ўқитувчи ва шифокорлар билан учрашувда Президент уларнинг маошини ошириш бўйича катта режалар ҳақида эълон қилганди. “Ўқитувчи 1 000 доллар олмаса, ишга келмаслиги керак. Худди шу ҳолат шифокор билан. Агар шифокор 1 000 доллар олмаса, эртага болалари ва невараларини қандай боқади?” — деганди президент.