1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда Президент номидан фирибгарлик қилаётганлар сони ортиб бормоқда

Бундай фирибгарлар қандай ишлайди?

Ўзбекистонда Президент номидан фирибгарлик қилаётганлар сони ортиб бормоқда

 

Ҳозирда интернет ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ёки Президент Администрацияси номидан пул маблағларини таклиф қилувчи турли хил Telegram сахифалари, гурухлари ҳамда каналлари жадаллик билан кўпаймоқда. Бу – Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига зид ноқонуний фаолият хисобланади.

 

Хўш, бундай фирибгарлар қандай ишлайди?

 

Ижтимоий тармоқ фирибгарларининг ҳаммаси деярли бир хил кўринишда ишлайди. Улар одамларга турли сахифалардан мулойимлик билан ёрдам таклиф қилиб, пул маблағларини олиш учун ҳавола йўллашади.

 

Уларнинг сайтига ўтишингиз билан сиздан шахсий маълумотни (паспорт, пластик карта ва бошқалар) киритишингизни сўрайдилар. Шу тариқа одамлар фирибгарларнинг хийлаларини сезмасдан уларнинг тузоғига тушиб қолишади.

 

Кейинчалик мазкур маълумотлар орқали одамларнинг пластик карталаридаги мавжуд маблағларни ўз хисоб рақамларига ўтказадилар. Аслида эса фойдаланувчиларнинг ўзлари ўз хоҳиши билан пулларини фирибгарларга бераётган бўлади ва албатта бу пулларни қайтаришнинг деярли иложи қолмайди.

 

Бундай фирибгарлик фаолияти билан шуғулланишнинг ҳуқуқий оқибатлари қандай бўлади?

 

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича бундай қилмишларни содир этганлик учун фирибгарларга базавий хисоблаш миқдорининг 300 бараваригача жарима ёки беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика