Ўзбекистонда 9 июль куни соат 20:00 да президент сайловида овоз бериш жараёни якунланди.
Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, муддатидан илгари президентлик сайловида соат 17:00 ҳолати бўйича сайловчиларнинг 69,85 (13 459 677) фоизи иштирок этди. Вақт минтақасини ҳисобга олган ҳолда, овоз бериш жараёни АҚШ ва Европа мамлакатларида давом этмоқда.
Сайловларнинг дастлабки натижалари 10 июль куни эълон қилиниши кутилмоқда.


