Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.
Қонун лойиҳаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги қонунчиликни унификасия қилишга қаратилган. Жумладан, лойиҳа билан «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги ва «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунлар ягона қонунга бирлаштирилмоқда.
Бундан ташқари, лойиҳага мувофиқ, профилактик ҳисобга қўйиладиган шахслар доираси қисқартирилмоқда. Мазкур чорани айблилик масаласини хал этмасдан туриб жиноят иши тугатилганда, майда ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга ва бошқа ҳолатларда қўлламаслик белгиланмоқда. Ушбук қонун қабул қилинган тақдирда 368,6 минг нафардан зиёд шахсларга нисбатан (барча профилактик ҳисобда турганларнинг 57,6 фоиз) профилактик ҳисоб бекор қилинади.


