Олий суд матбуот хизматининг маълум қилишича, республика бўйича 2018-2022 йиллар давомида Жиноят кодексининг 126-моддасида (кўп хотинли бўлиш) назарда тутилган жиноятни содир этганлик учун 34 нафар шахс судланган бўлиб, уларга тегишли жазо тайинланган.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг дастлабки олти ойи мобайнида ушбу кўрсаткич 4 нафар шахсни ташкил этган.


