Ўзбекистон аҳолиси бугун Қуёш тутилишини кузатиши мумкин.

Республиканинг ҳамма ҳудудида қисман Қуёш тутилиши деярли бир хил катта фазада кузатилади.
Қуёш тутилиши Тошкент вақти билан 15:23 да бошланиб, максимал фазаси 16:34 га тўғри келади, соат 17:38 да Қуёш тутилиши якунланади.


