1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда сейсмик даражаси 9 балл ва ундан юқори ҳудудлар ҳақида маълумот берилди

Бугунги кунда республиканинг 15 та шаҳрида сейсмик ишлар олиб борилмоқда

Ўзбекистонда сейсмик даражаси 9 балл ва ундан юқори ҳудудлар ҳақида маълумот берилди

 

Маълум қилинишича, бугунги кунга қадар Ўзбекистондаги 27 та йирик шаҳар ва туманлар сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарига эга, яъни 1785 км квадрат ҳудуд сейсмик даражаси  9 баллгача ва ундан юқори бўлган микроҳудудларга ажратилган.

 

Бироқ бу хариталар 40 йил аввал тузилганлиги сабабли ва замоновий қурилиш технологиялар талабига жавоб бермаганлиги учун такомиллаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш технологияси ишлаб чиқилди.

 

Натижада 2022 йилда республиканинг 584, 85 км квадрат майдони яъни 3 та йирик шаҳарлари Андижон, Наманган ва Фарғонанинг сесймик микроҳудудлаштириш онлайн хариталари яратилди.

 

Бугунгу кунда эса 15 та йирик шаҳарлар: Тошкент, Бухоро, Самарқанд. Карши, Жиззах, Гулистон, Термиз, Нурафшон, Олмалиқ, Зарафшон, Шахрисабз, Чирчиқ, Янгиер, Янгийўл шаҳарлари умумий майдони қарийб 2100 км квадрат бўлган ҳудудда сейсмикмикроҳудудлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика