1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда сўнгги 3 йилда кибержиноятлар кескин ошган

Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази маълум қилди.

Ўзбекистонда сўнгги 3 йилда кибержиноятлар кескин ошган

 

Фирибгарлар пластик карта фойдаланувчиларига келган СМС-хабарномадаги кодларни тўловни амалга ошириш, ютуқни бериш каби баҳоналар орқали эгаллаб, ундаги маблағларни ўзлаштириш каби ҳолатлар.

 

Ўзбекистонда 25 миллион нафардан ортиқ интернет фойдаланувчилари мавжуд. Ўтказилган таҳлил натижалари бугунги кунда мамлакатда кибержиноятчиликнинг ўсиш тенденсияси кузатилаётганидан далолат бермоқда.

 

ИИВ Киберхавфсизлик маркази масъул ходимларининг маълум қилишича, сўнгги 3 йилда кибержиноятлар сони бир неча бараварга ошиб кетган. Жумладан, кибержиноятчиликнинг бир қатор турлари содир бўлаётгани кузатилмоқда. 

 

Улар қуйидагича:

 

фирибгарлар пластик карта фойдаланувчиларига келган СМС-хабарномадаги кодларни тўловни амалга ошириш, ютуқни бериш каби баҳоналар орқали эгаллаб, ундаги маблағларни ўзлаштириши;

шахсий маълумотларни эгаллаш ва уларни ошкор қилиш билан қўрқитиб товламачилик қилиши (кибертовламачилик);

ижтимоий тармоқда зўрлик ишлатиш билан қўрқитиши, ҳақорат, суицид ҳолатлари (кибербуллинг) ва бошқалар.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика