Ўзбекистонда “Сувчилар мактаби” ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг расмий телеграм-каналида хабар қилди. [https://t.me/xushnudbek/19553] Мактабни ташкил этишдан мақсад қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларига сувдан самарали фойдаланиш орқали юқори ҳосилдорликка эришишни ўтгатишдир. Бунда инновацион технологиялар, ривожланган хорижий мамлакатлар амалиётига жорий этилаётган янги тажрибалар орқали мактаб аъзолари фаолияти такомиллаштириб борилади. Президент ташаббуси асосида ташкил этилаётган мактабнинг ташкилотчилари этиб «Агробанк», Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизасиялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университети белгиланган.