Ўзбекистонда 2023/2024 ўқув йили учун 193 мингдан зиёд абитуриент талабаликка тавсия этилди.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълумотларига кўра, 2023/2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижаларига кўра, 193 421 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди. Шундан:
-
42 655 нафари — давлат гранти;
-
150 766 нафари — тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.
Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти:
-
кундузги таълим шакли — 129 927 нафар;
-
сиртқи таълим шакли — 49 852 нафар;
-
кечки таълим шакли — 10 752 нафар;
-
масофавий таълим шакли — 2 890 нафар.
Танлов натижаларига кўра:
-
давлат гранти асосида ўртача балл — 119,3 баллни;
-
тўлов-контракт асосида ўртача балл — 93,3 баллни ташкил этди.
Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг 180 минг нафарга яқини — умумий қабул параметрлари доирасида, 13,5 минг нафарга яқини — имтиёзга эга абитуриентлар учун ажратилган қўшимча қабул параметрлари доирасида тавсия этилган.


