Аввалроқ Ўзбекистонда Телеграм тармоғида узилишлар кузатилгани хабар қилинганди. Ҳолат юзасидан “Telegram Uzbekistan” каналида изоҳ берилиб, муаммо Telegram тарафдан эмаслиги ва бундан жамоа хабардор эканлиги билдирилди.
“Муаммо Телеграм тарафида эмас, бироқ жамоа алоқани сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда”, — дейилади хабарда.
Бироз вақт ўтиб, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳам ҳолат бўйича маълумот берди.
“Телеграм мессенжери уланишидаги баъзи фойдаланувчилардаги муаммолар туфайли, у Ўзбекистонда блокланди, деб хавотирланишга ўрин йўқ”, — дейилади муносабатда.


