1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда телеканаллар эфирида узилиш кузатилиши мумкин

Бу бўйича АКT вазирлиги огоҳлантириш билан чиқди.

Ўзбекистонда телеканаллар эфирида узилиш кузатилиши мумкин

 

Ўзбекистонда 18–25 август кунлари телеканаллар фаолиятида узилишлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар қилди.

 

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси аҳолисига телевидение дастурларини узлуксиз ва сифатли тарқатилишини таъминлаш мақсадида “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” ДУКнинг техник қурилмаларини йиллик режаларда белгиланган муддатларда профилактика ишлари мунтазам равишда амалга оширилади.

 

Навбатдаги профилактика ишларини жорий йилнинг 18-25 август кунлари соат 01:00 дан 10:00 гача вақт оралигъида ҳудудлар бўйича босқичма-босқич ўтказиш режалаштирилган.

 

18 август куни Республика миқёсида ва 19-25 август кунлари ҳар бир ҳудудда навбатма-навбат вилоятларда фақат бир кун тунги соат 01:00 дан 10:00 гача давлат, нодавлат ва хорижий телеканалларни узатадиган рақамли телеузаткичларда жадвал асосида профилактика ишлари ўтказилади.

 

“Профилактика ишлари ўтказилаётган вақтда абонент ускунаси (тюнер ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, — дейилади хабарда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика