“Smart bank” АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви Тошкент шаҳрида “Smart bank” акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилган.
Шу тариқа Ўзбекистонда тижорат банклари сони 32 тага етди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк “Туркистонбанк” ва “Hi-Tech bank”ларнинг лицензияларини қайтариб олганди.


